Хоразмда деҳқон бозорининг томи қулаб тушди

Хоразм вилояти Шовот туманида деҳқон бозорининг томи қулаб тушди. Жабрланганлар йўқ.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Хоразм вилояти Шовот туманида деҳқон бозорининг томи қулаб тушди, деб хабар қилмоқда Facebookдаги “Хоразм ва Хоразмликлар” гуруҳи.

Хабарда айтилишига кўра, бозорнинг томи қулашига икки кун тинимсиз ёққан қор ва шамол сабаб бўлган бўлиши мумкин, лекин кўпчиллик - бозор томи қулашининг сабаби бошқ нарсада, дейишмоқда.   

“Бозорни томи қулаб тушганини қордан кўрмасинлар, том босқидин қор ёғмади хал, расмда кўриниб турибди тўпланиб турган қор йўқ ку бозорни қурган қурилиш ташкилотдан сўраш керак прарабдан, сварчикдан сўраш керак, лойхалаган ташкилотдан сўраш керак томни курилиш материаллари талабларга жавоб берами”, - деб изоҳ қолдирган Камилджан Бабаджанов исмли гуруҳ аъзоси. 

Ушбу ҳодисадан жабрланганлар ёки қурбон бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон гидро метеорология маркази ушбу ҳафтада Ўзбекистонда қор ёғиб кучли совуқ бўлиши ҳақида хабар тарқатган эди. Хусусан республиканинг шимолий ҳудудлари ва Қорақалпоғистонда совуқ -12 даржагача етиши мумкинлиги ҳақида аҳолига хабар қилинган эди.