Испанияда қутқарувчилар бир ҳафтадан буён 2 яшар болани қудуқдан чиқара олишмаябди

Хулен исмли 2-ёшли болакай 13 январь куни ота-онаси билан сайр қилаётган вақтда қудуққа тушиб кетади. Аввалига қудуқдан унинг йиғиси эшитиларди, бироқ кейинчалик болакай тирик эканлигидан нишон бермай қўйди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Испаниянинг Малага шаҳрида етти кундирки чуқур қудуққа тушиб кетган болани қутқариш бўйича операция давом этмоқда. Бу ҳақда Испания маҳалллий ОАВлари хабар бермоқда.

Хулен исмли 2 ёшли болакай 13 январь куни ота-онаси билан сайр қилаётган вақтда шахтага тушиб кетади. Баъзи маълумотларга қараганда, қудуқни участка эгаси сув қидирмоқчи бўлиб қазиган, аммо атрофини ўраб қўйишни унутган.

Ўттиз икки йил жинсий қулликда бўлган аргентиналик аёл қутқарилди

Қудуқ чуқурлиги тахминан 100 метр, диаметри эса атига 25 сантиметрни ташкил этади. Шу боис қутқарувчилар пастга туша олмаябдилар.

Тахмин қилинишича, болакай 80 метрлик чуқурликда.

Қутқарувчилар шахтани бола устига қум-тупроқ тушмасин деб кенгайтиришга журъат қилишмаган. Улар болани қутқариш умидида ёнидан параллел қудуқ қазишмоқда.

Хабарда келтирилишича, аввалига қудуқдан Хуленнинг йиғиси эшитиларди, бироқ кейинчалик у тирик эканлигидан нишон бермай қўйди.