Австралияни ютсак, қўй сўяман – футбол мухлислари

Ижтимоий тармоқларда футбол мухлислари Ўзбекистон терма жамоаси ғалабасига умид билдиришмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Facebookдаги “Халқ билан мулоқот” гуруҳида бугун шундай пост пайдо бўлиб жуда кўплаб изоҳларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон-Австралия учрашувига ким судьялик қилиши маълум бўлди

Бироз олдин Азизбек Байзаков исмли фойдаланувчи “Айтишларича, бугун миллий термамиз Австралияни мағлуб эта олса, қўй сўяман деган мухлислар кўп эмиш”, - деган пост қолдирган эди.

Бир зумда ушбу пост остида 100га яқин изоҳлар пайдо бўлди. Улар орасида “Қўйларда нима айб?”, деган изоҳлар ҳам бир талай.

Шу билан бирга ҳазиломуз ва кинояли изоҳлар ҳам жуда кўп. Эътиборингизга улардан баъзиларни келтирамиз:

  • Фил суйса ҳам юта олмайди, - деб ёзган К.Алмазов имли гуруҳ аъзоси.
  • Қўйлар эса байрам қилаётган эмиш, бу сафар ҳам сўйилмай қоламиз, - дейди U.Avazov.
  • Қўйхонада қўйлар Австралияга балет қилишмоқда, - деб ҳазил қилган С.Мирзакаримов.
  • Ютишга уриниб кўришни яна бир усули бор. Мадҳияни айтиб бўлиш билан ортидан “Мендирман ўша”ниям айтворсин.Зора юрагида озгина фахр уйғонса бу уйинчиларни, - деб ёзган А. Кадыров.

Аксарият гуруҳ аъзолари “Ютишсин Австралия Бразил эмас”, каби сўзлар билан, Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаб қолишган.