Қаҳратон совуқ: Ўзбекистонда об-ҳаво -12 даражагача пастлайди

Республикада совуқ об-ҳаво кейинги ҳафтада кузатилади. Ўзгидромет ёмғир ва қор ваъда қилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ўзбекистонда кейинги ҳафтадан, 20 январ кунидан бошлаб кучли совуқ бошланиши, ҳаво ҳарорати -12 даражагача пастлаши кутилмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет.

Ўзбекистонда Янги йил оқшомида нега қор ёғмаяпти? Синоптиклар жавоби

Ёғингарчилик якшанба кунидан бошланади. Ёмғир ёғиб, қорга айланиши эҳтимоли бор. Худди шу куни температура кундузи +2 ва +4 градус, кечаси – -2 бўлади.

Энг кучли совуқ Қорақалпоғистонда бўлиши кутилмоқда. Бу регионда термометр -3 ва -8 даражани кўрсатади, 21-23 январ кунлари қаҳратон совуқ – -12 даражани ташкил қилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу кунларда узоқ жойларга боришни режалаштирмасликни, хонадон дераза ва эшикларини совуқ ўтмайдиган қилишни, иситиш асбобларини соз ҳолга келтиришни тавсия этади.

Шунингдек, ушбу даврда туман тушиши, Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 7-12 метрни ташкил этиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.