"M Tower": Тошкент марказида 27 қаватли осмонўпар бино бунёд этилади - фото

Турар-жой мажмуаси республикада сейсмик фаолликни ҳисобга олган ҳолда қурилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Тошкент марказида 27 қаватли сталин баланд бинолари стилида M Tower осмонўпар турар-жой бунёд этилади.

136 метрли бино лойиҳаси Москванинг "Точка дизайна" студияси томонидан Murad Buildings буюртмасига асосан ишлаб чиқилган. Бу ташкилотнинг Ўзбекистондаги илк лойиҳасидир.

"Лойиҳа стилистикаси студиямизда шунга ўхшаш стилда бундан олдин яратилган меъморчилик лойиҳаларига асосланганди", - деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистонга архитектура бюроси матбуот-хизмати.

"M Tower": Тошкент марказида 27 қаватли осмонўпар бино бунёд этилади - фото

Бюро вакили таъкидига кўра, осмонўпар бино лойиҳаси республикадаги сейсмик фаолликни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

"Ҳудад ери тадқиқ қилингач, биз иш ҳужжатларига зарурий тузатишларни киритдик", - дея ишонтирди бюро вакили.

Осмонўпар бинонинг биринчи қаватида алоҳида ресепшен ва лаунжга эга лобби ва жамоат зонаси бўлиши кутилмоқда. Иккинчи ва учинчи қаватларни тўлиқ тижорат майдонлари эгаллайди: фитнес-марказ, спа ва офислар. Тўртинчи қаватдан 27-қаватгача хонадонлар жойлашади (иккита вип-қаватларда терассалар бўлади).