Россияга 2019 йилдан загранпаспорт билан чиқиладими?

МДҲга аъзо давлатлар: Россия, Қозоғистон, Украина, Грузия, Беларусь, Арманистон, Озарбайжон, Қирғизистонга амалдаги биометрик паспорт билан чиқилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати Россияга загранпаспорт билан қачондан чиқилиши тўғрисидаги саволга жавоб берди.

Ўзбекистонликларга "загранпаспорт" олиш тартиби тушунтирилди

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

"Хорижга чиқиш паспорти билан чет элга 2021 йилдан бошлаб қатъий чиқиш йўлга қўйилади", - деб аниқлик киритди ИИББ ходими.

Шунингдек, айни вақтда муддати ўтмаган стикер(ОВИР печати)га эга шахслар ҳам чет элга биометрик паспорт билан чиқишлари мумкин.

МДҲга аъзо давлатлар: Россия, Қозоғистон, Украина, Грузия, Беларусь, Арманистон, Озарбайжон, Қирғизистонга амалдаги биометрик паспорт билан чиқилади.