Қирғизистонда энг узун исмли йигит топилди

Ўшда туғилган йигитнинг ота-онаси унга пайғамбар шарафига атаб исм қўйишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Ўш вилояти Кара-кулжа туманининг Кенеш қишлоғида истиқомат қилувчи 18 ёшли йигитнинг исми 17 та ҳарфдан ташкил топган. Бу ҳақда Turmush агентлиги хабар қилди.

Йигитнинг исми Ибраҳимхалилуллоҳ Жаныбек уулу. Ҳозир у Ўшда таҳсил олади. Қариндошларининг сўзларига кўра, унинг исми Иброҳим пайғамбар шарафига қўйилган. Йигитнинг ўзи тўлиқ исмини 16 ёшга тўлиб, паспорт олмагунча билмаган.

Бу бозор эмас: Қирғизистон парламент йиғилишида амалдор нега ҳайдаб юборилди

“Шу пайтгача мени Ибраҳим деб аташарди. Менинг шундай узун исмим борлигини шахсимни тасдиқловчи ҳужжат олаётганимда билганман. Ҳайратланганимни яширмайман. Шу пайтгача унча қизиқиб кўрмагандим. Аввалига, албатта, бироз уялардим, ҳозир эса ғурурланаман”, - дейди Ибраҳим.

У бирор жойда ҳужжат олмоқчи бўлса, ундан исмини қандай тўғри ёзилишини қайта-қайта сўрашларини ҳикоя қилади. Отаси эса ўғлининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олаётганда, унинг исмини ўзи ёзиб қўйишига тўғри келган.