Тошкентда кўпқаватли уйнинг балконлари қулаб тушди

Балкон қулашининг асосий сабаби - балконга ғишт ўрилиши туфайли, осма балкон конструкциясида бузилишлар рўй берган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Тошкентда турар-жой балкони қулаб тушди, деб хабар қилмоқда Тошкент ИИББ матбуот-хизмати.

Ҳодиса бугун соат тахминан 18:40ларда юз берган. Учтепа тумани 23-даҳа № 20 уйда 5-қаватдан 2-қаватгача бўлган бир йўла тўртта хонадоннинг балконлари қулаб тушган.

Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

Тошкентда кўпқаватли уйнинг балконлари қулаб тушди

Хабарда айтилишича, қулаш сабаби - ғишт ўрилиши туфайли осма балкон конструкциясида бузилиш рўй берган.