Кўз тегди: Ойда ўсиб чиққан илк ўсимлик нобуд бўлди

Ойнинг орқа томонига қўнган, Хитойнинг “Чанъэ 4” зонди бортида ниш уриб чиққан чигит нобуд бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Ойнинг орқа томонига қўнган, Хитойнинг “Чанъэ 4” зонди бортида ниш уриб чиққан чигит  нобуд бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, олимлар ўсимликларнинг нобуд бўлишига сабаб Ернинг йўлдошида тун эканлигини ва унда ҳаво ҳарорати - 170 даражагача тушиши мумкинлиги билан тушунтиришган.

Космик “оқ олтин”: хитойликлар Ойда чигит ундиришди

Шунингдек, мазкур тажрибада ўсимликлар узоқ умр кўриши кўзда тутилмаганлигини таъкидланган.

Ойга чигитдан (пахта уруғи) ташқари, рапс (карам тури), картошка ва мойли ўсимликлар уруғлари етказилганди, бироқ уларнинг бирортаси кўкариб чиқмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг “Чанъэ-4” космик қурилмасида Ойга олиб чиқилган пахта уруғлари ниш уриб чиққани ҳақида хабар бергандик.