Жуда ҳам антиқа рекорд: олмос билан безатилган лаблар

Модел лабига қиймати ярим миллион доллар бўлган 126 дона олмос тоши ёпиштириб чиқилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Австралиялик модел Чарли Октавиининг олмосли лаблари Гиннес рекордлар Китобига киритилди, деб хабар қилди уларнинг расмий сайти.

Стилистнинг сўзларига кўра, биринчи қора рангли помада сурилди, кейин эса елим билан олмос тошлари ёпиштириб чиқилди.

Модел лабида қиймати ярим миллион доллар бўлган 126 дона олмос тоши бўлган.