Бу бозор эмас: Қирғизистон парламент йиғилишида амалдор нега ҳайдаб юборилди

Малака таълими идораси молия ва бухгалтерия ҳисобга олиш бўлими мудири ташқи кўриниши, хусусан йиғилишга футболкада келганлиги депутатларининг эътирозига сабаб бўлди.
Sputnik

Қирғизистон парламенти йиғилишида келишмовчилик юзага келди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Малака таълими идораси молия бухгалтерия ҳисобга олиш бўлимининг мудири Талантбек Тинисов йиғилишга футболкада келди. Унга депутат Алмазбек Тоторов ва Мирлан Бакиров эътироз билдирди.

Ушбу йиғилишга бошлиқ келиши керак бўлган. Бироқ у касал бўлиб қолганлиги сабабли Тинисов уни ўрнига келишга мажбур бўлган.

Депутатлар эътирозидан сўнг амалдор йиғилишни тарк этди.