Юлдузлар ва сиёсатчилар 10 йил олдин қандай кўринишга эга эдилар

Янги челленж ижтимоий тармоқларда оммалашмоқда. Sputnik Ўзбекистон машҳурлар 2009 йилда қандай кўринишда бўлишганларини ёдга олишга қарор қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Куни кеча Instagram ижтимой тармоғида 10yearchallenge янги челленж оммалаша бошлади. Унинг шартларига кўра фойдаланувчилар ўзларининг ўн йил илгари суратга туширилган расмларини кўрсатишлари лозим.

Ўзига хос флешмобда кўплаб юлдузлар иштирок этишди. Шу боис Sputnik Ўзбекистон машҳурлар 2009 йилда қандай кўринишда бўлишганларини ёдга олишга қарор қилди.

Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев 2009 йилда Ўзбекистон бош вазири эди. Бугунги кунга келиб Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида фаолият юритади.

Юлдузлар ва сиёсатчилар 10 йил олдин қандай кўринишга эга эдилар

Владимир Путин

Россия президенти Владимир Путин 2009 йилда Россия Ҳукуматининг раиси лавозимида ишлаган. Айнан шу йилда Владимир Путин “Time” журналининг “Дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси” рўйхатида 2 поғонани эгаллаган.

Юлдузлар ва сиёсатчилар 10 йил олдин қандай кўринишга эга эдилар

Жастин Бибер

2009 йил Жастин Бибер исмли оддий боланинг Youtube видеохостингидаги видеосини  америкалик продюссерлардан бири кўриб қолади. 2019 йилга келиб дунёда Бибернинг сотилган қўшиқлари сони 100 миллиондан ошади.

Юлдузлар ва сиёсатчилар 10 йил олдин қандай кўринишга эга эдилар

Эмма Уотсон

Эмма Уотсон барчага “Ҳарри Поттер” фильмидаги Ҳермиона қаҳрамони билан машҳур. Эмма Уотсон 2009 йил Гиннеснинг рекордлари китобига энг кўп ҳақ олувчи актриса сифатида киритилган. Ҳозирга кунда у ўзининг HeForShe кампаниясига эга ва жинсларнинг тенг ҳуқуқлигини тарғиб қилади.

Юлдузлар ва сиёсатчилар 10 йил олдин қандай кўринишга эга эдилар

Жейден Смит

2009 йил Жейден Смит “The Karate Kid” фильмида бош қаҳрамон ролини ижро этади. У Уилл Смитнинг ўғли.  Ушбу фильмда унинг шериги сифатида Жеки Чан суратга тушади. Жейден актёр, раққос, рэп ижрочиси сифатида машҳур. 2017 йил унинг биринчи альбоми омма эътиборига ҳавола қилинади.

Юлдузлар ва сиёсатчилар 10 йил олдин қандай кўринишга эга эдилар

Кендалл Женнер

2009 йил Кендалл моделлик карьерасига қадам қўйиб бўлганди. Ҳозирда Кендалл машҳур супермодель. “Forbes” журнали талқинига кўра дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи модели ҳисобланади. 2017 йилда унинг даромади 22 миллион долларни ташкил этган.

Юлдузлар ва сиёсатчилар 10 йил олдин қандай кўринишга эга эдилар

Кайли Женнер

Кайли Женнер Кендаллнинг синглиси.  У ҳам 2009 йил моделлик карьерасига қадам қўйганди. 2015 йил шахсий косметика компаниясини ташкил қилади. 2018 йилда дунёнинг энг ёш миллиардер аёли сифатида тан олинган. Ҳозирда у Instagram᾽ энг қиммат юлдузидир. Унинг Instagram᾽даги саҳифасида биргина реклама постини жойлаштириш учун 1 миллион доллар ҳақ тўлаш керак бўлади.

Юлдузлар ва сиёсатчилар 10 йил олдин қандай кўринишга эга эдилар