ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Ўзбекистон - Япония учрашувини БААлик ҳакам Муҳаммад Абдулла Ҳасан Муҳаммад бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилди.
Бош ҳакамга ён чизиқларда БААлик Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ва Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Абдулла ёрдам беришади.
Ўзбекистон - Япония баҳсини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди
© Ассоциация футбола Узбекистана
Дарвоза ортида БААлик бошқа бир ҳакам Аммор Жунайбий ва ироқлик Али Сабаҳ Ад-Дай Ал-Қайсий ишлайди. Тўртинчи ҳакам Ху Вей Мин — Хитойдан.
Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Японияга қарши ўтказади.
Учрашув Ал-Айн шаҳридаги “Халифа бин Зайд” стадионида бўлиб ўтади.