Молия вазирлиги бюджет ташкилотларда камомад ва ноқонуний харажатларни аниқлади

Бюджет интизомини бузган бюджет ташкилотларининг 91 нафар раҳбар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. 2018 йилнинг 4-чорагида бюджет ташкилотларида жами 1 969 та давлат молиявий назорати тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазирлиги хабар қилди.

Гарвард университети битирувчиси Молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

Хабарда қайд этилишича, ўтказилган назорат тадбирларидан 1 717 тасида молиявий интизомга риоя қилинмай сарфланган маблағлар 29 млрд.сўмни, шундан камомад ва ўзлаштиришлар 6 млрд.сўмни, ноқонуний харажатлар 23 млрд.сўмни ташкил этди.

Назорат тадбирларини ўтказиш жараёнида ва унинг натижалари юзасидан берилган кўрсатмаларга асосан аниқланган 18,5 млрд.сўм миқдоридаги нотўғри сарфланган маблағларни белгиланган тартибда тикланиши таъминланди ҳамда 871 та назорат тадбирлари ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида бюджет интизомини бузган бюджет ташкилотларининг 91 нафар раҳбар ва мансабдор шахслари 59,8 млн.сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилди.