Давлат активларини бошқариш: янги агентликка раҳбар тайинланди

Давлат активларини бошқариш агентлигига директор тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Жўраев Нодир Савриддинович Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Янги ташкил этилган вазирликка раҳбарият тайинланди

Нодир Жўраев Тошкент Давлат юридик университетини тамомлаган.

2017 йил апрел ойида Адлия вазири биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Давлат рақобат қўмитаси ҳамда “Давлат активларини бошқариш маркази” ДУКнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди.

Агентлик ўз ваколатларини мустақил равишда олиб боради ҳамда ўз фаолиятида бевосита Бош вазир ва Президентга бўйсунади ва ҳисобот беради.