Интернет тармоқларида Ростов вилоятининг Шахти шаҳрида маиший газ портлаши оқибатилари тасвирланган видео пайдо бўлди. Видео маҳаллий аҳоли томонидан тавсирга олинган. Видео кадрларида бинонинг иккита қавати – саккизинчи ва тўққизинчи қавати қулаб тушганигини кўриш мумкин.
Ҳодиса Хабаров кўчасида тахминан соат 06:18да содир бўлган. Портлаш оқибатида саккизинчи ва тўққизинчи қаватларда жойлашган 4 та квартира зарар кўрган.
РИА Новостининг хабар қилишича, газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган.
Қутқарувчилар вайроналар остидан етти кишини чиқариб олишган. 140 киши эвакуация қилинган. Беш кишининг тақдири аниқланмоқда.