Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси (МХҚ)нинг махсус операцияси Олмаота шаҳрида ўтказилган.
Қўмита ходимлари Қозоғистонда теракт уюштиришни режалаштирган Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларини ҳибсга олишди.
10 январь куни ўтказилган махсус операция тасвири қўмитанинг Youtube-каналида жойлаштирилди.
Гумон қилинувчилардан қурол-яроқ ҳамда террорчилик акти содир этишда ишлатилиши мумкин бўлган асбоб-ускуналар мусодара қилинди. Гумон қилинувчилар ортидан кузатув олиб борилган. МХҚ кадрларида қўлга олинган олти кишини кўриш мумкин.