Британиялик олимлар саратоннинг еттита асосий аломатларини санаб ўтишди

Олимлар санаб ўтган аломатлар онкологияга боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Аммо шу каби аломатлар пайдо бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш маслаҳат берилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Лондоннинг Макмиллан онкологик маркази олимлари еттита асосий белгиларни келтириб ўтишди. Ушбу белгилар энг хавфли касаллик – саратон ривожланаётгани ҳақида дарак бериши мумкин, деб ёзади Daily Express нашри.

Ичак ёки қовуқ иш фаолиятининг тўсатдан ўзгариши, тушуниб бўлмайдиган қон кетиш, кўкрак ёки бошқа жойда йўғонлик (тугунча) пайдо бўлиши, ютинишдаги қийинчилик, хол ранги ёки ўлчамининг ўзгариши, қаттиқ хириллаб йўталиш ва узоқ битмайдиган яра асосий хавотирли белгилар бўлиши мумкин.

Олимлар саратон касаллигининг турли кўринишларига қарши дори ишлаб чиқишди

Олимлар санаб ўтилган аломатлар онкологияга боғлиқ ҳам бўлмаслиги мумкинлиги таъкидлаб ўтишди. Аммо шу каби аломатлар пайдо бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилишларини маслаҳат бердилар.

Шунингдек, мутахассислар турмуш тарзини ўзгартириб, саратоннинг олдини олиш мумкинлиги қўшимча қилишди. Хусусан, тамаки чекмаслик, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, алкогол истеъмолини камайтириш ҳамда қуёшдан ҳимоя қилувчи косметикадан фойдаланишни келтириш ўтишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2030 йилга келиб саратон хасталиги туфайли вафот этганлар сони тахминан 13,5 миллион кишини ташкил қилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.