Бишкекдан парвоз қилган Boeing самолёти Теҳрон яқинида ҳалокатга учради

Самолёт бортида 10 киши бўлган. Улардан бири – муҳандис – тирик қолган. Етти кишининг жасади ҳалокат жойида топилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида юк ташувчи Boeing самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Эроннинг Press TV канали хабар қилди.

Россияда газ портлаши оқибатида яна бир бино қулади

Самолёт бортида 10 киши бўлган. Улардан бири – муҳандис – тирик қолган. Етти кишининг жасади ҳалокат жойида топилган.

FARS агентлигининг манбага таяниб хабар қилишича, самолёт Бишкек шаҳридан парвоз қилиб, Теҳрон яқинидаги Караж шаҳридаги Пайам халқаро аэропортига йўл олган.

Дастлабки хабарларга кўра, учувчи аэропортларни адаштириб қўйган ва қўниш чоғида бошқарувни эплаб олмаган.

Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.