Ёнғин хавфсизлиги хизмати ФВВ ихтиёрига ўтказилади

Қўриқлаш бош бошқармаси эса Миллий гвардия ихтиёрига ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 янв – Sputnik. Президент давлат ёнғин хавфсизлиги хизматини ИИВдан ФВВ тасарруфига ўтказишга кўрсатма берди.

Мирзиёев ўзбек милицияси қандай бўлиши кераклигини айтди

Бу ҳақда Uznews интернет нашри хабар қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев пайшанба куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлат ёнғин хавфсизлиги хизматини ИИВдан ФВВ тасарруфига, қўриқлаш бош бошқармасини эса  Миллий гвардияга ўтказишга кўрсатма берган.