Туркманистон президенти янги шеърини тойчоққа бағишлади

Бердимуҳамедов Халқаро Ахалтекин от мажмуасига ташриф буюради ва ўзининг иш кабинетида адабиёт ижодига вақт ажратади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 янв – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов "Ровач" (Равнақ топаётган) номли шеър ижод қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости "Нейтрал Туркманистон" нашрига таяниб.

2019 йил 1 январда туғилган қулун Туркманистон етакчисига илҳом бахш этган.

Туркманистон президенти уч тилда қўшиқ куйлади

Шеър Туркманистон ИИВ ҳайъатининг Бердимуҳамедовга совға қилган саман қулунига бағишланган. Қайд этиш жоизки, давлат раҳбари тойчоқни бежиз "Ровач" (Равнақ топаётган) деб номламаган. Туркманистонда 2019 йил "Туркманистон – равнақ топаётган Ватан" йили, деб эълон қилинган.

Эртаси куни Бердимуҳамедов Халқаро Ахалтекин от мажмуасига ташриф буюриб, ўз иш кабинетида ижодга вақт ажратган, натижада, илҳомланиб, ушбу шеърни ижод қилади.

Аввалроқ Туркманистон президенти инглиз, немис ва туркман тилларида қўшиқ куйлагани хақида хабар бергандик.