ТОШКЕНТ, 11 янв – Sputnik. 9 январь куни Ўзбекистон – Уммон ўйинидан сўнг ўзбекистонлик футбол мухлислари маиший чиқиндиларни тўплаш қопларини олиб, ўзлари ўтирган трибунани тозалаб қўйишди.
Бу ҳақда фото-суратлар зудлик билан интернетда тарқалиб кетди.
Шундай қилиб, ўзбекистонликлар барча мухлисларга муносиб намуна кўрсатишди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги доирасида кеча БААда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Уммон ўйини 2:1 натижа билан якунланди.
2019 йилги Осиё кубоги БААда 5 январдан 1 февралга қадар бўлиб ўтади. Ўзбекистон билан бир гуруҳда Уммон, Туркманистон ва Япония жамоалари иштирок этмоқда.
Ўзбекистон жамоаси навбатдаги ўйинни 13 январда Туркманистон жамоасига қарши ўтказади.