Украина чегарачиси пора сифатида берилган пулни еб қўйишга ҳаракат қилди

Украина ҳуқуқ тартибот органлари пора тариқасида 200 долларни олган чегарачини қўлга олишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Украина ҳуқуқ тартибот органлари пора тариқасида 200 долларни олган чегарачини қўлга олишди. Чегарачи ушбу пулни еб қўйишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда РИА Новости Украина миллий полиция хизматига асосан хабар қилди.

Хоразмда судья пора билан қўлга тушди

Полиция хабарида айтилишича, чегарачи пул эвазига Венгрия чегарасида жойлашган “Лужанка” пункти орқали Европа иттифоқи ҳудудига сигарет олиб ўтилишига кўмаклашган.  

“Ҳуқуқ тартибот орган ходимлари чегарачи бир минг доллар талаб қилганлигини қайд этишди... инспектор 200 долларни олаётган вақтда қўлга олинди... Жиноят ашёсини йўқ қилиш ва жавобгарликдан қочиш мақсадида чегарачи бу пулни еб қўйишга ҳаракат қилади”, - дейилган полиция хабарида.

Ушбу ҳолат юзасидан “пора олиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

“Лужанка” назоратдан ўтиш жойидан бошқа ходимларининг коррупцияга алоқадорлиги текширилмоқда.