Тошкент шаҳар ИИББга замонавий вертолётлар ажратилади

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига замонавий вертолётлар ажратиш бўйича топшириқлар берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташриф буюрди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Тошкент Ватан ҳимоячилари кунига тайёрланмоқда: Sputnik фоторепортажи

Шавкат Мирзиёев мазкур ички ишлар бўлимидаги паспорт хизмати хонасида бўлиб, биометрик паспортларни расмийлаштириш жараёнини кузатди.

Жаҳон стандартлари асосида ташкил этилган тергов хонасини кўздан кечирди.

Президент жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, жумладан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига замонавий вертолётлар ажратиш бўйича топшириқлар берди.

Тошкент шаҳар ИИББга замонавий вертолётлар ажратилади