Тошкент Ватан ҳимоячилари кунига тайёрланмоқда: Sputnik фоторепортажи

14 январь куни Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкентда катта байрам тадбирлари режалаштирилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Тошкент “Халқлар дўстлиги” саройи олдида Мудофаа вазирлиги байрамга тайёргарлиги бошланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни 14 январь куни нишонланади.

Тошкентда байрам тадбирлари 11 январдан бошланиб 14 январгача давом этади.

“Халқлар дўстлиги” саройи олдида ҳарбий техника кўргазмаси очилади: айрим техника олиб келинди.

Шунингдек, байрам муносабати билан пойтахтда концертлар ўтказилади.