The New York Times нима сабабдан Ўзбекистонга ташриф буюришни тавсия қилди

The New York Times᾽нинг қайд этишича, мамлакатда сайёҳлар учун қатор қулайликлар яратилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Американинг The New York Times нашри 2019 йилда саёҳат қилиш керак бўлган 52 та йўналишлар рўйхатига Ўзбекистонни ҳам қўшди.

Ўзбекистон рейтингнинг 34-поғонасидан ўрин олди.

“Қачонлардир Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат қилишни истаган бўлсангиз, ҳозир бунинг айни вақти. Совет иттифоқи парчалангандан сўнг 25 йил ўтиб, ушбу тарихий йўлнинг энг диққатга сазовор ҳудудларини ўз ичига олган Ўзбекистонда қатор ислоҳотлар кузатилмоқда”, - дея ёзади нашр.

Мирзиёев: 2019 йил туризм ривожида туб бурилиш йили бўлади

The New York Times᾽нинг қайд этишича, мамлакатда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда, жумладан, валюта айирбошлаш тизимининг такомиллашгани, авиачипталарни банд қилиш ва виза учун онлайн ариза бериш имкониятлари энг яхши ислоҳотлар сифатида эътироф этилган. Бундан ташқари, Америка ва қатор бошқа давлатлар фуқаролари учун 5 кун муддатга амал қилувчи, Франция фуқароларига эса 30 кун муддатга амал қилувчи визасиз режим жорий этилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон сайёҳлар учун ягона виза устида ишламоқда.

Ўзбекистонни туризм маккасига айлантириш учун нима қилиш керак

Нашр рейтингига Грузиянинг Батуми ва Россиянинг Байкал кўли киритилган.