Собиқ иттифоқ давлат раҳбарлари фарзандлари қандай бизнесга эга

Собиқ совет иттифоқи давлатлари президентларининг фарзандлари бизнесда катта муваффаққиятларга эришмоқда.
Sputnik

Sputnik Қирғизистон президентларнинг фарзандлари қандай бизнес билан шуғулланишини ўрганиб чиқди. Айтишларига кўра, уларнинг кўпчилиги жуда бой.

Озарбайжон

Озарбайжон етакчиси Илхом Алиевнинг оиласида уч нафар фарзанд бор: президентнинг ёлғиз ўғли Гейдар ўтган йил кузида ҳарбий хизматга кетди. Расмий маълумотларга кўра, президентнинг қизлари Лейла ва Орзу ижтимоий фаолияти билан шуғулланади. Хусусан, Лейла Гейдар Алиевнинг жамғармасининг раҳбари ўринбосари лавозимида фаолият олиб боради. Бироқ, айрим ОАВларига кўра, уларда Озарбайжон турли корхоналарида миллион долларлик улуши бор.

Собиқ иттифоқ давлат раҳбарлари фарзандлари қандай бизнесга эга

Армения — ўғил отасининг ишини давом эттирмоқда

Президент Армен Саркисянда икки нафар ўғли бор: Айк ва Вартан. Улар ҳақида маълумот жуда кам. ОАВлар ёзишича, Вартан - IT-ишбилармон ва ахборот технологиялар бўйича мутахассис. У Knightsbridge Group холдингга раҳбарлик қилади. Компаниянинг асосий вазифаси – ахборот хавфсизлигини таъминлаш. Армения конституциясига кўра, президент ваколатлари кўп эмас, асосий ҳокимият ваколатлари ҳукумат ва парламент ўртасида тақсимланган.

Собиқ иттифоқ давлат раҳбарлари фарзандлари қандай бизнесга эга

Қозоғистон: Назарбоевнинг қизи – миллиардер

Қозоғистон президенти, миллат етакчиси Нурсултон Назарбоевнинг уч нафар қизи бор.

Собиқ иттифоқ давлат раҳбарлари фарзандлари қандай бизнесга эга

Тўнғич қиз – Дарига Назарбоева. Унинг ёши 55 да, у бизнесмен, сиёсатчи ва дипломат Рахат Алиевга турмушга чиққан. Алиев 2015 йилда вафот этган. Оилада уч нафар фарзанд бор. Дарига Назарбоева ОАВларга раҳбарлик қилган, ишбилармонлик билан шуғулланган, Нурбанк акционери ҳам бўлган. Шунингдек,  “Асар” партиясига раҳбарлик қилган. Шу билан бирга, Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси депутати, бош вазир ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. Ҳозирги вақтда парламентнинг юқори палатасида депутат бўлиб ишламоқда.

Собиқ иттифоқ давлат раҳбарлари фарзандлари қандай бизнесга эга

Иккинчи қизи – 51 ёшли Динара Кулибаева. У қозоғистонлик ишбилармон ва сиёсатчи Тимур Кулибаевга турмушга чиққан. Улар оиласида бир нафар ўғил, икки нафар қиз бор. 

Forbes журнал маълумотларига кўра, унинг бойлиги 3,2 миллиард доллар, шунча маблағ унинг турмуш ўртоғида ҳам баҳоланмоқда.

Кулибаева банк ва молия фаолиятидаги ишбилармонликдан ташқари ҳайрия ишлари, таълим лойиҳалари билан шуғулланади. У Қозоғистоннинг фанлар академияси академиги ҳисобланади.

Собиқ иттифоқ давлат раҳбарлари фарзандлари қандай бизнесга эга

Учинчи қизи – 38 ёшли Алия уч марта турмушга чиққан. Унинг биринчи турмуш ўртоғи – Қирғизистон биринчи президенти Аскар Акаевнинг ўғли – Айдар. Алия иккинчи марта футболчи ва ишбилармон Дониёр Хасеновга турмушга чиқади, уларнинг оиласида икки нафар қиз туғилади. Учинчи марта бизнесмен ва сиёсатчи Димаш Досановга турмушга чиқади. Оилада ўғил ва қиз пайдо бўлади.

Алия бизнес ва экологик лойиҳалар билан шуғулланади. Унда қурилиш, сув ва телекоммуникация соҳасида бизнеси бор.

Украина: ўғил – собиқ бизнесмен

Собиқ иттифоқ давлат раҳбарлари фарзандлари қандай бизнесга эга

Петр Порошенко оиласида 4 нафар фарзанд бор. Улардан 3 нафар фарзанд 2000 йилларда туғилган. Порошенконинг тўнғич ўғли – 33 ёшли Алексей, 2009 йилда отасининг “Рошен” компаниясида ишлаган. Кейинчалик давлат хизматига ўтади. Охирги бир неча йил давомида Украина парламенти депутати лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Эстония

Собиқ иттифоқ давлат раҳбарлари фарзандлари қандай бизнесга эга

Керсти Кальюлайд икки марта тушмушга чиққан, унинг тўрт нафар фарзанди бор. Икки нафар болаларининг ёши жуда кичик, катта фарзандлари тўғрисида маълумотлар жуда оз. Бир неча йил аввал тўнғич қизи Силья Мярдля (Тальвик) ўқитувчи бўлиб ишлаши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Президент ўғли Сийм Тальвик Sorry As A Service стартап ривожлантириш билан шуғулланади.

Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Молдова, Ўзбекистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон президентларининг фарзандлари бизнес билан шуғулланишмайди ёки улар ҳақида очиқ маълумотлар мавжуд эмас. Айрим раҳбарларнинг фарзандлари жуда кичкина. Литва президентида эса умуман фарзанд йўқ.