ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Бугун, 10 январь куни Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманига ташриф буюради, деб хабар қилди UzNews.uz нашри.
Давлат раҳбари ташриф давомида яқинда таъмирдан чиққан Ўзбекистон ИИВ патруль-пост хизмати биносига боради.
Бундан ташқари, бугун, 16:00да президент раислигида хавфсизлик кенгашига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилади.