Роскомнадзор Би-би-си материалларида террорчилар мафкураси борлигини аниқлади

Аниқлик киритилишича, гап "террорчи ал-Бағдодий гапларидан иқтибослар" ҳақида бормоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Би-би-си интернет ресурсларида халқаро террорчилик уюшмалари ғояларини трансляция қилувчи материаллар мавжуд, деб хабар қилмоқда РИА Новости Роскомнадзор матбуот-хизматига таяниб.

"ИД" ва "Ал-Қоида" бирлашиши мумкин, деб оголантирмоқда ШҲТ

Аниқлик киритилишича, гап "террорчи ал-Бағдодий гапларидан иқтибослар" ҳақида бормоқда.

"Ушбу материаллар Россия антиэкстремистик қонунчилик нормаларига мувофиқлиги бўйича экспертиза ўтказилмоқда", - деб қўшимча қилган Роскомнадзор вакили.

Таъкидланишича, Россиядаги Би-би-си 16-январ санасига қадар ОАВ тўғрисидаги қонун талабларига тўлиқ риоя этилаётгани ҳақида ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

Телеканал текшируви 14 январдан 31 январга қадар ўтказилади.

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Роскомнадзор (Россия давлат назорат қўмитаси) қарорини аллақачон "етилган қарор", дея баҳолади.