Бугундан бошлаб ишга қабул қилишда прописка талаб қилинмайди

Бундан буён бир вилоятда доимий рўйхатда турган фуқарони бошқа вилоятда расман ишга қабул қилиш мумкин бўлади. 
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида бугундан бошлаб ишга қабул қилишда доимий турар жойи иш берувчи ташкилот жойлашган маъмурий ҳудудида бўлиши талаб қилинмайди. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев 9 январь куни имзолаган янги қонунда айтиб ўтилган.

Энди ишга қабул қилишда прописка талаб қилинмайди

Янги қонунда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексидан ишга қабул қилишда прописка режимини бузганлик учун жазолашни назарда тутувчи моддалар чиқариб ташланди ёки ўзгартириш киритилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва бошқа қонуний ҳужжатларга ҳам керакли ўзгартиришлар киритилди.

Демак, бундан буён бир маъмурий ҳудудда доимий рўйхатда турган фуқарони бошқа ҳудудда расман ишга қабул қилиш мумкин бўлади. 

Шу билан бир вақтда, президент қарорида ишга кираётган шахснинг паспорти ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари ҳақиқий бўлмаса, уни ишга қабул қилишда рад этиш мумкинлиги ҳам алоҳида айтиб ўтилган.

Президент қарорининг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.