Тошкентда биринчи уч поғонали йўл ўтказгич фойдаланишга топширилади

Йирик йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 618, кенглиги 30 метрни ташкил этади ва 6 та автомобиль йўлакларига мўъжалланган бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Тошкентда биринчи уч поғонали йўл ўтказгич фойдаланишга топширилади, деб хабар қилди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Инвесторларга пуллик магистрал йўллар қуриш учун йўл ва ер участкалари берилади

Бош режага кўра дастлаб умумий узунлиги 484, кенглиги 26,7 метрни ташкил этувчи туннель қурилади.

Мазкур иншоотнинг баландлиги жаҳон стандартларига мос равишда 5,5 метр бўлиб, ҳар икки йўналишда 3 та автомобиль йўлаги барпо этилади.

Шунингдек, бу ерда лойиҳа доирасида ёритиш тизими, сув чиқариш ариқчалари қурилади. Иккинчи босқичда ер сатҳидан 1 метр баландликда диаметри 50 метрни ташкил этадиган доирасимон йўл ўтказгич қуриш ишлари олиб борилади.

Энг асосийси ушбу ҳудудда Махтумқули ва Шарқий аэропорт кўчаларини боғловчи улкан йўл ўтказгич тиклашниши ҳам режалаштирилган.

Тошкент қайси чорраҳаларида янги йўл белгилари ўрнатилади

Мазкур иншоот Тошкент вилоятининг Паркент, Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ туманлари томон ҳаракатланувчи автомобиллар бошқарувчилари учун қатор қулайликлар яратади. Хусусан, мазкур худудларга элтувчи замонавий магистрал бунёд этилади. Унинг натижасида ушбу худудларгача бўлган масофа деярли 20 км.га қисқаради.

Жорий йил охирига қадар лойиҳага қиритилган барча иншоотларни тўла қуриб битириш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган.