Қирғизистонда милиция ходими биринчилардан кўчада тупурганлик учун жарима тўлайди

Бишкек шаҳрида жамоат жойларида тупурган шахслар 78 доллар атрофида жарима тўлайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Ҳуқуқ тартибот органлари ГЭС-5 туманидаги кўчада тупурган милиция ходими шахсини аниқлади, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон Чуйск вилояти ИИБ матбуот хизматига таянган ҳолда.

Бундан аввал 8 январь куни тасвирга олинган видео Sputnik Қирғизистонга юборилди. Унда уч нафар милиция ходимини кўриш мумкин. Улардан бири кўчада беш марта тупурган. Шунингдек, ҳуқуқ тартибот орган ходимлари рухсат берилмаган жойда чекишган.

“Ушбу ҳолат бўйича Чуйск вилояти ИИБ томонидан хизмат текширувини ўтказди. Натижада милиция ходими шахси аниқланди – у пост-патрул хизмати ходими старшина М.М. эканлиги маълум бўлди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон пойтахтида 2019 йил 1 январдан бошлаб жамоат жойларида тупурган шахслар жаримага тортилиши ҳақида хабар қилинганди.

"Қирғизистонда 2019 йил 1 январдан шаҳар ободончилик қоидаларини бузганлик учун катта миқдорда жарима назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида янги кодекс амал қилишни бошлайди", - дея хабар қилган Бишкек шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Янги ҳужжатга "Тупуриш" банди киритилган. Унга кўра қуйидаги жарима миқдори назарда тутилган: жисмоний шахсларга нисбатан – 5,5 минг қирғиз соми (78 доллар), юридик шахсларга нисбатан – 17 минг қирғиз соми (243 доллар).