Эртага Ўзбекистонга Қирғизистон Ташқи ишлар вазири ташриф буюради

Қирғизистон делегацияси Афғонистон иштирокидаги “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган биринчи вазирлар учрашувида ҳам иштирок этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. 2019 йил 10 январь куни Ўзбекистонга Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков бошчилигидаги делегация ташриф буюради, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Қирғизистон делегацияси Афғонистон иштирокидаги “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган биринчи вазирлар учрашувида ҳам иштирок этади.