Ўзбекистон терма жамоаси машғулотлари қандай ўтмоқда

Ўзбекистон футболчилари яхши жисмоний формада бўлиб – жуда кўп машғулот ўтказмоқда.
Sputnik

Ушбу кунларда БААда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. ЎФА хабарига кўра, Ўзбекистон футболчилари яхши жисмоний формада бўлиб – жуда кўп машғулот ўтказмоқда. Терма жамоанинг биринчи ўйини 9 январ куни Уммонга қарши бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Осиё кубогида 24та жамоа иштирок этмоқда. Мусобақалар БААнинг Дубай, Абу-Даби, Аль-Айне ва Шаржа шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.