Марказий банк тижорат банклар томонидан қонун бузилишининг олдини олди

Марказий банк тижорат банкларига мижозлар ҳуқуқлари бузилишини олдини олишга қаратилган кўрсатма тарқатди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 янв – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки Республикадаги тижорат банклари ҳамда уларнинг мижозлари орасида тузилган шартномаларни ўрганиб чиқиб, у ерда бир қатор ҳуқуқбузарликлар мавжудлигини аниқлади, деб хабар қилмолқда МБ матбуот хизмати.

Хусусан, банклар ва мижозлар орасида тузилган шартномаларда ажратилган кредитлар ва қабул қилинган депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, шунингдек банк хизматлари учун белгиланган тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартлар киритилганлиги ҳолатлари аниқланган.

"Марказий банк ушбу ҳолатларни - истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузилиши деб ҳисоблайди ва барча тижорат банкларига махсус хат орқали ушбу қонунбузарликнинг олдини олишга қаратилган кўрсатмалар тарқатилди", - дейилган хабарда. 

Шу билан бирга МБ Ўзбекистон фуқаролари ва тадбиркорлик субъектларига мурожаат қилиб, юқорида келтирилган қонунбузарлик ҳолатларига дуч келганда, бевосита тижорат банки ёки Марказий банкининг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига мурожаат қилиш мумкинлигини хабар қилди.