Магнитогорскда мигрант 8 кишига вайроналар остидан чиқишга ёрдам берди

Алан Абдуллаев ФВВ ходимлари келишидан олдин саккиз кишига вайроналар остидан чиқишга ёрдам берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 янв  — Sputnik. Ўзбекистонлик Алан Абдуллаев ФВВ ходимлари келишидан олдин саккиз кишига вайроналар остидан чиқишга ёрдам берди, деб хабар қилди "Комсомольская правда" нашри.

Магнитогорск фожиаси: қурбонлар сони 38 нафарга етди

Хабарда айтилишича, 31 декабрь куни эрта тонгда Алан Абдуллаев намоз ўқишга тайёргарлик кўраётганди. Ўшанда, маҳаллий вақт билан соат 06:00лар атрофида турар жойда портлаш содир бўлди.

Йигит дарҳол кийимларини ўзгартириб, кўчага югуриб чиққан.

У одамларни вайроналар остидан чиқариб олишни бошлаб, ёнаётган ва қулаши мумкин бўлган квартиралардан кишиларни чиқарган. 

“Саккиз кишига ёрдам бердик: икки инсонни ФВВ ходимларининг ёрдамисиз чиқариб олдик, болали аёл ва аёл ёнидаги киши, яна уч киши”, - деди Алан.

“Мен одамларни топганимда, у ерда ёнғин юзага келганди. Мен ўта олмадим. Менга ўт ўчиргич беришди. Ўчириб, ичкарига кирдим, кимнидир тирик ҳолда топдим. Шундан кейин кириб-чиқишни бошладим. Бу бироз қўрқинчли эди, лекин мен ёрдам беришга ҳаракат қилдим”, - деб қўшимча қилди А.Абдуллаев.

Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни эрталаб соат 4 да Магнитогорскда маиший газ портлаши оқибатида ўн қаватли уйнинг подъездларидан бири қулаб тушди.

ФВВ қутқарув операциясини якунига етказди, вайрон бўлган бино уюмлари остидан қутқарувчилар 39 нафар қурбон жасадини олиб чиқдилар.