ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Бугун, 5 январь куни Қуролли кучлар Академияси шахсий таркиби ўртасида “Ярим марафон” югуриш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилади, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, марафон давомида 5 январь куни 15:00 дан 17:00 га қадар Мустақиллик кўчаси, Кичик ҳалқа айланма йўли орқали кўприк таги билан Махтумқули кўчаси, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Паркент чорраҳалари орқали Мустақиллик кўчаларида автомобиль ҳаракати бир муддатга чекланади.
Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда ҳаракат вақтинчалик чекланади
© Пресс-служба хокимията Ташкента