ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 2019 йил 5 январь куни “Бахмалсой” МФЙ ҳудудидаги фермер хўжалигига қарашли дала майдонида жойлашган “Гулистон Дав Сув Махсус пудрат” ДУКга тегишли ишчи ходимларни дам олиш учун мўлжалланган темир вагонида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ёнғин натижасида вагонининг ёғоч қопламаси ёниб зарар кўрган ҳамда Гулистон туманида яшаган, юқоридаги унитар корхонанинг ишчиси бўлган М.М.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.