ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. 6 январь куни Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Сурия – Фаластин учрашувини ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилди.
Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Дарвоза ортида эса Ильгиз Танташев ва Валентин Коваленко ишлайди. Тўртинчи ҳакам – Сергей Гришченко (Қирғизстон).
Бугун, 5 январь куни БААда Осиё Кубоги старт олади. Очилиш учрашувида БАА терма жамоаси Баҳрайн билан куч синашади.
Ушбу учрашувни иорданиялик Адҳам Муҳаммад бошқариб боради.