Марказий банк янги банкка лицензия берди

Банкнинг устав капитали 100 млрд. сўм миқдорида белгиланган бўлиб, 100 фоиз Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан шакллантирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 янв  — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки Бошқаруви 2018 йил 29 декабрда “Пойтахт банк” акциядорлик жамиятига (Тошкент шаҳри) банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бундай номдаги банк пайдо бўлиши тўғрисида 2017 йилда хабарлар тарқалганди. Бу акциядорлик тижорат уй-жой-қурилиш жамғарма банки бўлиши ҳақида маълумот берилганди.

“Банкнинг устав капитали 100 млрд. сўм миқдорида белгиланган бўлиб, 100 фоиз Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан шакллантирилган”, - дейилган МБ хабарида.