ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Молия вазирлиги қўшимча қиймат солиғидан озод қилинган маҳаллий маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди.
Гўшт, тухум, шакар, гуруч ва бошқа маҳсулотлар ҚҚСдан озод қилинган маҳсулотлар рўйхатига киритилди.
ҚҚСдан озод қилинган маҳсулотлар рўйхати:
гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (чорва, товуқ) ва уларни сўйишдан кейинги маҳсулотлар; балиқ; картошка; пиёз; тухум; гуруч; шакар; нон маҳсулотлари (ишлаб чиқаришда ва сотишда).
Молия вазири Жамшид Қўчқоров шу кунларда журналистлар билан бўлган учрашувда Ўзбекистонда 2019 йилда нархлар кескин ошишига олиб келувчи ички хатарлар мавжуд эмаслигини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ижтимоий тармоқларда 20% миқдорда ҚҚС кўрсатилган касса чеки қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Korzinka.uz таъсисчиси Зафар Хашимовга кўра, истеъмолчилар аввал ҳам товар нархига қўшилган бу солиқни тўлашган. Фарқи шундаки, ҚҚС миқдори йил бошидан бошлаб чекда кўрсатила бошлаган.