Афғонистон уруши СССР тарқалишига сабаб бўлган, деди Трамп

Трамп Совет Иттифоқи толиблар томонидан келаётган терроризм таҳдиди туфайли афғон кампаниясини бошлаб, тўғри қилганини айтган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондаги урушни СССР барҳам топиши сабаби сифатида кўрсатди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Афғонистон муаммолари Марказий Осиёнинг барча давлатларини ташвишлантиради – Тюрденев

"Россия Совет Иттифоқи эди. Афғонистон туфайли у Россияга айланди, нега деганда, улар Афғонистонда уруш қилиб, банкротга учрадилар", - деб баёнот қилди америка етакчиси FoxNews эфирида.

Трамп, шунингдек, Совет Иттифоқи толиблар томонидан келаётган терроризм таҳдиди туфайли афғон кампаниясини бошлаб тўғри қилганини қайд этди.

АҚШ президенти ҳозирда Афғонистонда вазиятни изга солиш бўйича Қўшма Штатлардан ташқари, Россия, Ҳиндистон ва Покистон шуғуланаётганини қўшимча қилди.

СССР Афғонистонга 1979 йилда қўшин киритган. Совет қўшинларининг сўнгги бўлинмалари мамлакат ҳудудини орадан ўн йил ўтгач тарк этганлар. Совет Иттифоқи 1991 йилда барҳам топган.