Ўқитувчилар ҳақида қонун ва президент мактаблари: ХТВнинг 2019 йил учун режалари қандай?

Ҳар бир ҳудудда, биринчиси 2019 йилда Қорақалпоғистонда иқтидорли ўқувчилар учун "Президент мактаблари" ташкил этилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. Халқ таълими вазирлиги 2019 йилдаги устувор вазифаларни белгилаб олди, деб хабар қилди Телеграммдаги ўқитувчи канали.

Биргаликда ўқитувчиларимиз обрўсини оширишга ҳаракат қилайлик - Шерматов

Хусусан, янги йилдан бошлаб умумий ўрта таълимнинг ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундайдиган Давлат таълим стандартлари ўқув дастурлари ва ўқув режалари қайтадан кўриб чиқилиб, такомиллаштирилади.

Ҳар бир ҳудудда (биринчиси 2019 йилда Қорақалпоғистонда) иқтидорли ўқувчилар учун "Президент мактаблари" ташкил этилади.

2019 йилдан бошлаб, барча шароитларга эга бўлган "Замонавий мактаб" барпо этилади.

Жамиятда ўқитувчиларнинг нуфузини янада ошириш мақсадида "Ўқитувчи мақоми тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни ишлаб чиқилади.

Таълим сифати юқори бўлган намунали мактаблар тармоғи ("сетевая школа") кенгайтирилади.

Давлат хусусий шерикчилик асосида нодавлат таълим муассасалари 2 бараварга ортади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил 2 ноябрь куни халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда соҳа олдида яна кўплаб вазифалар тургани, дарсликлар таъминоти, таълим дастурлари сифати, ўқитувчилар билим ва малакасини ошириш, кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш ҳақида гапирган эди.

Президент айни пайтда мактаб ўқитувчиларининг билими ва малакаси талабга жавоб бермаслигини, тизимдаги 422 мингдан ортиқ педагогнинг 65 минг нафари ўрта махсус маълумотли. Атиги 11 минг нафар ўқитувчи олий тоифали эканини қайд этганди.

Нурафшон ХТБ Шерматовнинг огоҳлантиришини эшитмаганга олди >>>