Тошкентда ҳарбий-Қорбоболар концерт дастурлари давом этмоқда

Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри Янги йил байрами муносабати билан Тошкент шаҳрида жойлашган Янги йил байрамининг бош арчасида ўз концерт дастурларини 3 январга қадар тақдим этади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. Қорбобо кийимидаги ҳарбий оркестр жамоаси ўз концерт дастурларини 3 январга қадар тақдим этади, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги йил кайфияти: Тошкент байрамга тайёр

Бу йилги байрам тантаналари аввалгилардан тубдан фарқ қилмоқда. Республиканинг барча ҳудудларини байрам шукуҳи қамраб олган. Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий оркестрларнинг чиқишлари эса барчага кўтаринки кайфият улашмоқда.

Хусусан, куни кеча ҳарбий санъаткорлар соат 15:00 да Тошкент метрополитенининг "Дўстлик" бекатидан бошлаб, ўзларининг куй-қўшиқлари билан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига аъло кайфият улашди.

Шундан сўнг шаҳар бўйлаб, "сюрприз"лар "Ойбек" метросидан "Пахтакор"гача, Халқлар дўстлиги саройидан Мингўриккача давом этди. Мазкур ижодий саёҳат аҳоли учун қулай пайтда уюштирилгани айни муддао бўлмоқда.

Бадиий дастур давомида куй-қўшиқларни моҳирлик билан ижроэтган санъаткорларнинг қорбобо кийимидаги чиқишлари давраларга ўзгача файз киритяпти.

Тошкентда ҳарбий-Қорбоболар концерт дастурлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини Янги йил байрами билан табриклаб, барчага кириб келган йил омадли бўлишини тилаб қолади