ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. Ислом Каримов жамғармасининг Telegramдаги саҳифасида шу вақтга қадар оммага эълон қилинмаган биринчи президент оиласи сурати омма эътиборига ҳақола этилди.
Сурат 2015 йилда Тошкентда олинган. Кадрда Ўзбекистоннинг биринчи президенти ўз рафиқаси Татьяна Акбаровна билан биргаликда Янги йил арчаси фонида тасвирланган.
Фотосурат шуниси билан ноёбки, унда Ислом Каримов норасмий муҳитда, оила даврасида тасвирланган ва жуда хурсандлиги суратдан кўриниб турибди.
Илгарироқ Жамғарма саҳифасида Ислом Каримов набираси Мариамга кечки Тошкентни кўрсатаётган сурат пайдо бўлган эди.