ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Синоптиклар башоратига кўра, январ ойининг биринчи ҳафтасида Ўзбекистонда булутли кечиши ва айрим жойларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
1 январ куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларга ёмғир ёғади.
Қорақалпоғистон, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Ғарбдан эсувчи шамол тезлиги сониясига 7-12 метрни ташкил қилади. Ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ҳафта давомида булутли об-ҳаво кузатилади.
Ҳаво ҳарорати кундузи +4 - +11°даража илиқ бўлиши кутилмоқда.