Колташов: долларга босим минтақавий характерга эга

Илгарироқ, европа комиссияси энергия ресурсларига бўлган ҳисоб-китобларда доллардан воз кечишга чақирган эди
Sputnik

Россиянинг таниқли иқтисодчиси, Глобализация ва ижтимоий ҳаракатлар институти иқтисодий тадқиқотлар маркази раҳбари Василий Колташов Еврокомиссиянинг ҳисоб-китобдан долларни чиқариб ташлаш таклифига изоҳ берди.

Ўзбекистон иқтисодга доллар таъсирини камайтирмоқда

Илгарироқ, европа комиссияси энергия ресурсларига бўлган ҳисоб-китобларда доллардан воз кечишга чақирган эди.

Еврокомиссия релизида бу каби битимларда евродан фойдаланиш бўйича очиқ даъват баён этилган.

Sputnik Беларусьга берган интервьюсида Колташов АҚШ доллари ҳозирча энг ишончли омонат тури эканлигини қайд этди.

"Бугун долларга босим Евроосиё, минтақавий характерга эга. Ва бу босим атайдан ташкил қилинган эмас, балки тасодифийдир. Нафақат Европа, балки Россия, Хитой, Туркия, Эрон ва ҳатто Покистон ҳам долларни савдо айланмасидан чиқариб ташлашдан манфаатдор. Энг ишончли валюта бўлган доллар савдодан кетса, ўз позицияларини албатта қаттиқ бой беради, шу билан бирга истиқболда бу "нефтедоллар" тушунчаси европада кундалик ҳаётдан йўқ бўлиб кетишига олиб келади", - деган Колташов.