2019 йилда бизни нима кутмоқда - Ванга ва Нострадамус башоратлари

Sputnik машҳур башоратчилар ва астрологлар башоратлари ва прогнозлари билан танишишга қарор қилди. Башоратларнинг айримлари ишонарли, баъзилари фантастикадек туюлса-да, уларга бўлган қизиқиш ҳеч қачон сусаймаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. 2019-йилда бизни нима кутмоқда? Бу саволни кўпчилик ўзига беради, албатта. Ушбу турдаги саволларга экстрасенслар ва башоратчилар жавоб беришга ҳаракат қиладилар. Sputnik шу муносабат билан Нострадамус ва ванганинг прогнозлари билан танишишга қарор қилди. Уларга 100 фоиз ишониш керак эмас, дея олдиндан огоҳлантирмоқчимиз, аммо ўйлаб кўрадиган масалалар бор.

Нострадамуснинг 2017 йилга башорати

Sputnik Арманистон хабарига кўра, ўрта асрларнинг энг машҳур башоратчиси ва шифокори Нострадамус ўз прознозларини тўрт тил - лотин, қадимий францз, итальян ва грек тиллари қоришмасидан иборат шифрда ёзган.

Унинг барча башоратлари "Мишель Нострадамус башоратлари" китобида қофияланган шеърий тўртликлар (катренлар)да битилган ва юзликлар (цеентурийлар)га бириктирилган.

Учинчи жаҳон уруши

Ушбу мавзуга оид матнларни расшифровка қилган француз блогерлари, Нострадамус 2019 йилга учинчи жаҳон уруши бошланишини башорат қилган, дея айтишмоқда.

Қуролланган можаро иштирокчилари бир томондан АҚШ ва Европа, иккинчи томондан Россия ва Хитой бўлиши мумкин. Ушбу қарама-қаршилик узоқ чўзилиши айтилган. Башоратларга ишонадиган бўлсак, улар нақ 27 йил давом этиши мумкин! Тўқнашув Ғарбнинг кучдан толиши билан якунланади.

Бундан ташқари, Нострадамус "сўз қиличдан ўткир" бўлади. дея ахборот уруши ҳақида ҳам огоҳлантирган. Шунингдек, экстремистик ғоялар тарқалиши ва кўплаб терактлар содир бўлиши башорат қилинган.

"Аллоҳ душманлари муқаддас нарсаларни таҳқирлайдилар ва муқаддас қонунларни гумон остида қолдиришга ҳаракат қиладилар", - деб ёзади башоратчи 43-катрен (4-центурий)да.

Порошенко динни ўзига хизмат қилдирмоқчи - Калашников

Нострадамус аксарият Европа давлатларида дунёқараш ўзгариши юзага келишини олдиндан кўра билган. У шунингдек, 2019-йилда Ғарбда насронийлик аҳамияти заифлашиши ва ислом тарғиботи бошланиши ҳақида ёзган.

Катта зилзила ва сув тошқинлари

Нострадамус 2019 йилда юз берадиган табиий офатлар ҳақида ҳам ёзиб қолдирган. Хусусан, АҚШдаги ер қимирлаши жуда талафотли келишини айтган. Бу Америка тарихидаги энг йирик табиий офат бўлиши башорат қилинган. Ушбу башоратлар асосида тадқиқотлар ўтказилганида, ер қимирлаши ўчоғи Калифорния ва Ванкувер ороли (Канада) ўртасида бўлиши мумкинлигини аниқлаганлар.

Башоратга кўра, 2019-йил сув тошқинлари йили бўлиши мумкин. Энг Энг кучли сув тошқини Туркия ва Эрон чегарасида юз бериши мумкин.

200 йиллик ҳаёт

2019 йилда туғилган инсонлар 200 йилгача ҳаёт кечиришлари мумкин бўлади, деб ёзган Нострадамус. Башоратчининг ёзганларига кўра, бунга тиббиёт тараққиёти туфайли эришилади.

Олимлар газли сув буйрак учун хавфли эканлигини аниқлашди

Бундан ташқари, олимлар замонавий технологиялар ёрдамида, ҳайвонлар фикрларини ўқий оладиган махсус қурилмани яратишга муваффақ бўладилар.

Нострадамус 2018 йилган "бутун дунё сезадиган" бир нечта зилзила ҳамда ўрмон ёнғинларини башорат қилган эди. Ўтган йилда Венесуэла, Индонезия ва Японияда кучли зилзилалар юз берди, АҚШнинг Калифорния штатида юз берган ўрмон ёнғини мисли кўрилмаган йўқотишларни олиб келди.

Ванганинг башоратлари

1996-йилда ҳаётдан кўз юмган Болгариянинг энг машҳур башоратчиси Ванга ҳам 2019 йилга прогнозларини эълон қилган.

The Daily Mail нашрига кўра, Ванга дунёнинг энг обрўли икки раҳбарида жиддий муаммолар бўлишини башорат қилиб қолдирган.

Россия президенти Владимир Путинга янги йилда унинг хавфсизлик жамоасидан кимдир суиқасд қилиши мумкин эмиш, АҚШ раҳбари Дональд Трамп эса сирли касаллик туфайли эшитиш қобилиятидан маҳрум бўларкан. Бунинг натижасида унда кўнгил айниши ва қулоқларида шанғиллаб туриш ҳолатлари кузатилади.

Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиши (Brexit) оқибатида кенг кўламдаги иқтисодий коллапс рўй беради ва бундан Европа таназзулга учрайди. Прогнозларга кўра, Покистон, Ҳиндистон, Хитой, Япония ва Индонезияда кучли зилзилалар ва цунами кузатилади.

Машҳур болгар башоратчиси бунга қадар Brexit, ИШИД пайдо бўлиши, АҚШдаги 11 сентябр терактлари ва "Курск" ерости кемаси ҳалокатини башорат қилган.