2018 йил: Ўзбекистон армиясининг энг ёрқин воқеалари

Sputnik

2018 йилда Ўзбекистон мудофаа салоҳиятини ошириш, қўшинларнинг жанговар шайлигини юксалтириш, миллий армияни замонавий ҳарбий-техника ва қурол-аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон армияси - Марказий Осиёда энг қудратли армиялардан бири

Хусусан, Ўзбекистон президентининг 4 августдаги қарорига кўра, армияда тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи жорий этилиб, ҳарбий психолог, социолог лавозимлари киритилди, Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш Концепцияси тасдиқланди.

Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида Мудофаа вазирлиги Спорт клуби аъзолари 10 та олтин, 12 та кумуш ҳамда 11 та бронза медалини қўлга киритди.

Тошкентдаги "Универсал" спорт мажмуида МДҲга аъзо давлатлар дўстона армиялари ўртасидаги армия қўл жанги чемпионатида Ўзбекистон ҳарбийлари жамоаси 5 та олтин медаль билан биринчи ўринни қўлга қиритди.

Биринчи марта Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ўртасида Тожикистон ҳудудида ҳамкорликда "Жанговар ҳамдўстлик—2018" ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Тошкентда биринчи марта МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон республикаларининг мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Буюк Британиянинг Брекон шаҳрида қўшин разведкачилари ўртасида ўтказилган «Кембрия патрули» халқаро танловида биринчиликни қўлга киритди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантларидан таркиб топган "Шарқ юлдузи" терма жамоаси Москвада бўлиб ўтган «Мудофаа вазирининг КВН кубоги» халқаро фестивалида иштирок этиб, 2-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг фармойишига биноан Мудофаа вазирлиги қўшинлари тарихда биринчи марта ўқув сигнали бўйича юқори жанговар шайликка келтирилди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Global Firepower томонидан тузилган, 136 мамлакат қуролли кучлари иштирок этган дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 9 поғона юқорига кўтарилиб, 39 ўринни эгаллади.

1 / 8
Қўшинларда 1992—1993 йиллардан бери биринчи марта тунги вақтда парашютдан сакраш, сув сатҳига сакраш, гуруҳ бўлиб учиш машқлари ўтказилди.
2 / 8
Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари IV Халқаро армия ўйинларида иккинчи бор иштирок этиб, 6 та совринли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди
3 / 8
Курсантлар ўртасида ўтказилган IV Халқаро олимпиадада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги курсантлари биринчи марта иштирок этишига қарамай, тўртта йўналишида фахрли ўринларни эгаллашди.
4 / 8
Президент қарорига асосан, Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълим ўқув юртларига 5 фоизли квота асосида ўқишга қабул қилинадиган бўлди. Бугунги кунда 350 га яқин ҳарбийларнинг фарзандлари олийгоҳларда шу имтиёздан фойдаланиб ўқимоқда.
5 / 8
"Чирчиқ" умумқўшин дала ўқув майдони базасида танк биатлони бўйича мусобақа ўтказилишга мўлжалланган ва халқаро стандартларга мос бўлган биринчи махсус майдон барпо этилди. Мудофаа вазирлиги миқёсида илк бор «Танк биатлони» мусобақаси ўтказилади.
6 / 8
Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти (ҳозирда Қуролли Кучлар академияси) 100 йиллигини нишонлади.
7 / 8
Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон махсус операция кучлари иштирокида икки мамлакат ўртасида қўшма машғулотлар ўтказилди. Икки босқичдан иборат қўшма машғулотлар ҳар икки давлат ҳудудидаги полигонларда ўтказилди
8 / 8
В Узбекистане объявлена масштабная учебная тревога.