Парагвай йўлларидан бирида қизиқ воқеа содир бўлди. Бир гуруҳ уй ҳайвонлари йўлни кесиб ўтаётган эди. Шу вақт икки томондан икки мотоцикл келади. Моллардан бири эса икки оёғини кўтариб мотоцикл ҳайдовчиларидан бирига зарба бериб қулатади ва хотиржам йўлида давом этади. Ушбу видео ижтимоий тармоқларда кунг-фу сигир номи остида тарқалди.